Ироқда ўта хавфли жангарилардан бири ўлдирилгани эълон қилинди

Ироқ бош вазири Муҳаммад ас-Суданийнинг айтишича, мамлакат разведка хизматлари ИШИД етакчисини йўқ қилишга муваффақ бўлган.
Абу Хадижа ал-Ироқий номи билан танилган Абдуллоҳ Маккий Муслиҳ ал-Руфоий гуруҳга қарши курашаётган АҚШ бошчилигидаги коалиция кўмагида Ироқ разведка ходимлари томонидан ўлдирилган.
Ироқ бош вазирининг Х ижтимоий тармоғидаги постига кўра, гуруҳда халифа ўринбосари лавозимини эгаллаган. Ал-Суданий жангарини тақиқланган ҳаракатнинг “энг хавфли” етакчиси деб атади. Террорчи Ироқ ғарбидаги Анбар вилоятида берилган ҳаво ҳужумида йўқ қилинди, дея хабар беради The Washington Post манбалари.
Erem News хабарига кўра, 2021 йил январида Абу Ясир ал-Иссавий ироқлик ҳарбийлар томонидан йўқ қилинганидан сўнг, ал-Руфоий “Исломий давлат” бўлимига раҳбарлик қилган.
У ёшлигида террор ташкилотига қўшилган, қўлга олинган ва террорчиликда айбланиб қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бироқ у қочишга муваффақ бўлган ва фаолиятини давом эттирган.
Ўтган йилнинг май ойида АҚШ Марказий қўмондонлиги Сурияда террорчилик гуруҳининг юқори мартабали аъзоси Усама Жамол Муҳаммад Иброҳим ал-Жанабий ўлдирилгани ҳақида хабар берган эди. Октябр ойида Ироқ бош вазири мамлакат ҳудудида "Ироқ амири" деб аталган шахс йўқ қилинишини эълон қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter