Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исландия президентининг қароргоҳига истаган одам кириши мумкин

Исландия президентининг қароргоҳига истаган одам кириши мумкин

Бессастадир.

Фото: OddurBen

Исландия президентининг қароргоҳи — Бессастадир эшиклари барча хоҳловчилар учун очилди. Бу ерга 7 февралдан бошлаб маҳаллий вақт билан соат 18:00 дан 22:00 га қадар кириш мумкин, деб хабар берди RÚV миллий радиоканали.

«Музейлар оқшоми» қишки фестивали доирасида Исландия президенти Ҳалла Томасдоттир ўз қароргоҳида меҳмонларни шахсан кутиб олади, унинг ёрдамчилари ташриф буюрувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб беришади.

Исландия президенти Ҳалла Томасдоттир

Меҳмонлар янги кутубхона ва қабуллар зали билан танишишади. Бу ерда исланд рассомларининг ижод намуналари, мамлакат президентлари олган совғалар ҳамда Бессастадирдаги археологик қазилмалар пайтида топилган осориатиқалар сақланади.

Агар об-ҳаво яхши бўлса, қароргоҳнинг ички ҳовлисида мамлакатнинг биринчи президенти Свейн Бёрнссонга хизмат қилган Packard автомобили билан ҳам танишиш мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг