Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашини тарк этди

Исроил БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашини тарк этди

Фото: GNHRE

АҚШдан ўрнак олган Исроил БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (UNHRC)дан чиқди. Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар шундай баёнот берди.

«Исроил Трампнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида қатнашмаслик қарорини олқишлайди. Исроил АҚШга қўшилган ҳолда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашини тарк этади», — деди Саар.

Саарнинг айтишича, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши бор диққатини демократик давлат (Исроилни назарда тутган — таҳр.)га ҳамла қилиш ва антисемитизмни тарқатишга қаратган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ҳамда БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Яқин Шарқ агентлигидан чиқиши тўғрисидаги фармонни имзолаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг