Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил ғазоликларни қайси мамлакатларга кўчирмоқчи?

Исроил ғазоликларни қайси мамлакатларга кўчирмоқчи?

Фото: SBS

CNN хабар беришича, Ғазо секторидаги уруш туфайли кўчирилган фаластинликларни қабул қилиш бўйича Исроил бир нечта давлат билан музокаралар олиб боряпти. Бу ҳақда бош вазир Бенямин Нетаняҳу баёнот берган.

Музокара олиб борилаётган мамлакатлар Жанубий Судан, Эфиопия, Ливия ва Индонезия.

Исроил раҳбарининг айтишича, Ғазонинг 2 миллиондан зиёд аҳолисининг бир қисмини қабул қилгани эвазига мамлакатларга «каттагина молиявий ва халқаро бадал» тўланади.

Кеча Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолаган эди.

Маълумот учун: шахсан президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2024 йил охирида 100 нафар фаластинлик Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг