Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил ҳужуми сабаб ярим миллион ғазолик жанубга кетишга мажбур бўлди

Исроил ҳужуми сабаб ярим миллион ғазолик жанубга кетишга мажбур бўлди

Исроил мудофаа кучлари ҳужум бошлаганидан бери Ғазо шаҳрининг 480 минг аҳолиси анклавнинг жанубий қисмига кетишга мажбур бўлди, деб ёзади The Times of Israel нашри. 

Исроил ҳисоб-китобларига кўра, ҳужумдан олдин шаҳарда тахминан 1 миллион фаластинлик яшаган. 

Ҳужум бошланишидан олдин Исроил армияси аҳолига эвакуация қилишни маслаҳат берган. 17 сентябрь куни Исроил армияси шаҳардан Ғазо сектори жанубига Салоҳ ад-Дин шоссеси бўйлаб 48 соатга қўшимча эвакуация йўли очилганини эълон қилди. 

Reuters хабарига кўра, шаҳарда қолган юз минглаб фаластинликлар хавф ва озиқ-овқат тақчиллиги туфайли эвакуация йўлларидан фойдаланишдан қўрқишмоқда. 

17 октябр куни Европа Комиссияси Ғазо шаҳрини эгаллаш учун "Гидеон араваси" операциясини кенгайтиришга жавобан Исроилга қарши чекловлар тўпламини эълон қилди. Германия, Австрия, Италия ва Венгрия каби бир қанча давлатлар яҳудий давлатига қарши санкцияларга қарши чиқди. Шунинг учун бу санкциялар ҳеч қачон кучга кирмаслиги мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг