Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил Россия манфаатларига қарши баёнот билан чиқди

Исроил Россия манфаатларига қарши баёнот билан чиқди

Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқ эканини билдирган Исроил, россияпараст айримачилар назоратидаги ҳудудларда ўтказилган референдумларни тан олмаслигини эълон қилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги маълум қилди.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган баёнотда Украина шарқидаги айримачилар назорати остидаги Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларида ўтказилган референдумлар тан олинмаслиги билдирилди.

Баёнотда Исроилнинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқ экани қайд этилган.

Маълумот учун, референдум натижасида Россиянинг ушбу ҳудудларни аннексия қилиши кутилар экан, расмий Москва референдумдан кейин Россия ҳудуди деб ҳисобланган ҳудудларни ҳимоя қилиш учун стратегик ядро қуролларидан ҳам фойдаланишлари мумкинлигини билдирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг