Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил уруш бошланганини эълон қилди

Исроил уруш бошланганини эълон қилди

Исроил мудофаа вазири Йоав Галант «Ҳамас» гуруҳи Исроилга кутилмаган ҳужум уюштириб, «жиддий хато»га йўл қўйганини айтди, деб ёзади The Times of Israel.

«Бугун эрталаб «Ҳамас» жиддий хатога йўл қўйиб, Исроил давлатига қарши уруш бошлади. Аскарларимиз барча нуқталарда душманга қарши курашмоқда», деди Галант журналистларга.

«Исроил давлати бу урушда ғалаба қозонади», дея қўшимча қилди у.

Исроил армияси «Темир қиличлар» аксилтеррор операциясини бошлаганини маълум қилди. «Ҳамас» аввалроқ Исроилга қарши «Ал-Ақсо бўрони» ҳарбий операциясини эълон қилган, унинг доирасида, Фаластин ҳаракати маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб камида 5 мингта ракета ва снарядлар учирилган.

Исроил томони маълумотларига кўра, эрталаб соат 6:30 дан Исроилга 2,2 мингдан ортиқ ракета учирилган. У Ғазо секторидаги позицияларга жавоб қайтара бошлади.

Бош вазир Бенямин Нетаняху Тел-Авивдаги Мудофаа вазирлиги қароргоҳига хавфсизлик блоки қўмондонлиги билан учрашув ўтказди. «Исроил фуқаролари, биз урушдамиз» деди бош вазир.

Исроил армияси маълумотларига кўра, «Ҳамас» аъзолари чегара ҳудудларидан ўтиб, мамлакатга кириб келган. Исроил жанубидаги Сдерот шаҳридаги тўқнашувлар пайтида полиция бўлими устидан назоратни йўқотди, деб ёзади Al Jazeera. Ҳамас беш исроиллик аскарни асирга олганини даъво қилмоқда.

Исроилдаги Фаластин ҳаракатининг ҳужуми натижасида камида беш киши ҳалок бўлди, юздан ортиқ киши жароҳатланган.

Исроил қуролли кучлари эндиликда Ғазо Секторидаги бир қатор объектларга авиация зарбаларини бермоқда. 

Халқаро ҳамжамият барча томонларни вазминликка чақиришмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг