Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил ва ҲАМАС сулҳни яна бир кунга узайтиришга келишиб олди

Исроил ва ҲАМАС сулҳни яна бир кунга узайтиришга келишиб олди

Қатар Фаластин ва Исроил томонлар сулҳни яна бир кунга узайтиришга келишиб олганини эълон қилди.

Қатар Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби доктор Мажид бин Муҳаммад Ал Ансорий Фаластин ва Исроил томонлари келишувга мувофиқ Ғазо секторидаги гуманитар сулҳни яна бир кунга (бугун, пайшанба) узайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилди.

Келишув худди олдинги шартлар, яъни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ҳамда ҳудудга инсонпарварлик ёрдамининг етказилишини ўз ичига олади.

Қатар ахборот агентлигига (QNA) берган баёнотида, Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ғазо секторида доимий ўт очишни тўхтатишга эришиш учун ҳаракатлар давом этаётганини тасдиқлаган.

Ўз навбатида мазкур келишув ҳақидаги хабарни ЦАХАЛ ва ҲАМАС ҳам тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Исроил ва ХАМАС ўртасидаги дастлабки сулҳ 24 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 10:00да (маҳаллий вақт билан 7:00) бошланган эди. Дастлаб у тўрт кунга келишилган, кейин яна икки кунга узайтирилган.

29 ноябр ҳолатига мазкур сулҳ доирасида ҲАМАС гаровга олинган 97 нафар фуқаро (73 нафар Исроил фуқароси ва 24 нафар чет эллик фуқаролар)ни қайтарган, Исроил эса 210 нафар фаластинликни қамоқдан озод қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг