Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон мамлакатларидаги демократия даражаси эълон қилинди — Economist Intelligence Unit-2022

Жаҳон мамлакатларидаги демократия даражаси эълон қилинди — Economist Intelligence Unit-2022

Economist Intelligence Unit-2022 — демократия индексига кўра, ўтган йили демократия даражаси энг пасайган мамлакат Россия бўлди — атиги 2,28 балл тўплаб, бирваракайига 22 поғона шўнғиди. Украинадаги уруш ва шу муҳорабага қарши сиёсатчилар, фаоллар, журналистларнинг таъқибга учраши ортидан Россия «2 баҳо» олди.

Умуман олганда, жаҳоннинг деярли ярим аҳолиси (45,3 фоиз) демократия шароитида, 36,9 фоизи авторитар давлатларда яшаяпти (харита).   

2022 йилдаги энг демократиялашган мамлакатлар (Economist Intelligence Unit):

  1. Норвегия (9,81)
  2. Янги Зеландия (9,61)
  3. Исландия (9,52)
  4. Швеция (9,39)
  5. Финляндия (9,59)
  6. Дания (9,28)
  7. Швейцария (9,14)
  8. Ирландия (9,13)
  9. Нидерландия (9)
  10. Тайван (8,99)

Рейтингдаги энг сўнгги ўринларда жойлашган, демократиядан анча узоқ мамлакатлар: Афғонистон (0,32), Мянма (0,74) ва Шимолий Корея (1,08).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг