Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Кореянинг собиқ президенти қамоқда 32 йил ўтиради

Жанубий Кореянинг собиқ президенти қамоқда 32 йил ўтиради

Фото: «Gettyimages.com»

Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хега тайинланган 24 йиллик қамоқ жазосига коррупцияга оид бошқа жиноятлари учун яна саккиз йил қўшилди. Бу ҳақда «BBC» хабар бермоқда.

Сеул суди Пак Кин Хенинг муддатига у мамлакат ресурсларини ўзлаштиргани ва пора олгани учун яна саккиз йил қўшиб берди. Қўшимчасига у 3,3 млрд. вон (тахминан 2,91 млн. доллар) жарима ҳам тўлайди.

ОАВ маълумотларига қараганда собиқ президент ўзини айбдор деб ҳисобламаяпти. Унинг айтишича, бу ерда сиёсий ўйинлар кетмоқда ҳамда суд тизими и ва айблов масалага холис ёндашмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 6 апрель куни мамлакат суди Пак Кин Хени ўз ваколатларини суиистеъмол қилганликда, порахўрлик ва товламачиликда айбдор деб топиб, унга 24 йил қамоқ жазоси белгилаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг