Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними 7 йилга қамалди
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёлнинг рафиқаси ҳашаматли совғалар кўринишида пора олгани учун 7 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар берди The Mirror.
Суд уни муаммоларни ҳал қилиб бериш эвазига тадбиркорлар ва амалдорлардан 290 миллион вон (тахминан 190 минг АҚШ доллари) қийматидаги қимматбаҳо совғаларни олган деб топди.
Ким Гон Хи Dior ва Chanel сумкалари ҳамда қимматбаҳо заргарлик буюмлари кўринишида совғалар олган.
Шу йил февралида суд собиқ президент Юн Сок Ёлни давлат тўнтаришига уринишга раҳбарлик қилганликда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter