Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жерар Депардье яна жинсий зўравонликда гумон қилиняпти

Жерар Депардье яна жинсий зўравонликда гумон қилиняпти

Жерар Депарде яна бир жинсий зўравонлик иши бўйича сўроққа тортилди. У ҳибсга олинган.

Француз кино актёри 2020 йилдан бери турли эпизодлар бўйича жинсий зўравонликда гумонланиб тергов бериб келади.

Янги «иш»га кўра, 76 ёшли актёр икки аёлнинг у томонидан жинсий таъқибга учрагани ҳақидаги аризалар сабабли қўроққа тортиган.

Жабрланганларнинг сўзларига кўра, иккала воқеа ҳам етти йил фарқ билан, яъни 2014 ва 2021 йилларда суратга олиш майдончасида содир бўлганини айтишяпти.

Депардьенинг ўзи ҳар иккала айбловни ҳам рад этган.

Биринчи ҳолат бўйича жамоатчилик ўтган йилнинг январида хабардор бўлганди. Унда Депардьенинг собиқ ассистенти уни ўзига нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда айблаган ва бу киноактёрга нисбатан янги «иш»нинг очилишига асос бўлганди.

Иккинчи ҳолатда эса аризачи Амели исмли 53 ёшли постанокачи-рассом аёл бўлиб, Депардьени шу йилнинг февралида бирйўла 3 турдаги жинсий зўравонлик моддалари билан айбланган.   

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг