Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таиландда ғорда қамалиб қолган футбол жамоаси қутқарилмоқда (Фото)

Таиландда ғорда қамалиб қолган футбол жамоаси қутқарилмоқда (Фото)

Фото: «РИА Новости»

Аввалроқ Тайланднинг Чианграй провинциясидаги Кхао Луанг ғорида 12 нафар ўсмир футболчи ва уларнинг мураббийси йўқолиб қолгани ҳақда хабар қилган эдик.

Тўққиз кунлик қидирувдан сўнг болалар ва уларнинг мураббийси тирик, аммо очликдан ҳолдан тойган ҳолда топилди. Аниқлашича, улар ғорда дўстларидан бирининг туғилган кунини нишонлаш учун кўп егулик ва ичимликлар олиб олишган ва айнан шу уларнинг бир неча кун жон сақлашига ёрдам берган.

Пещера Тхам Луанг в провинции Чиангмай, Таиланд. 4 июля 2018 года

Қидирув ва қутқарув ишларида Тайланд қуруқлик кучлари, Лаос кўнгилли дайверлари, инглиз дайверлари, АҚШ ҳарбий сузувчилари, Австралия қутқарувчилари, япон мутахассислари қатнашдилар. Болаларни британ қутқарувчилари топишга муваффақ бўлишди. Қутқарув жараёнида дайверлардан бири ҳалок бўлгани ҳақида ҳам хабар қилган эдик.

Дайверлар ғорга ёмғирлар мавсумида сўвга тўлмайдиган жойдан киришди. Болаларга тиббий ва психологик ёрдам бериш, овқатлантириш учун шифокорлар ҳам махсус кийимларда сув остидан ўсмирлар олдига етиб боришди. Энди уларни ўша ердан чиқариб олиш қолди.

Солдаты у пещеры Тхам Луанг в провинции Чиангмай, ТаиландҒорга сувга шўнғиш учун махсус кийимлар етказилди, шунингдек, уларни олиб чиқадиган йўлга ҳаво тўлдирилган заҳира баллонлари қўйиб чиқилди.

Чианграй губернаторининг маълум қилишича, оғир бур машинаси ғор тешигини кенгайтиришга уринган, аммо кейин аниқ бўлишича, мутахассислар гранит қатламига дуч келишган ва шундан сўнг қазиш ишлари тўхтатилган.Специалист по дайвингу у пещеры Тхам Луанг в провинции Чиангмай, ТаиландЭндиликда сув янада кўпайишидан аввал болаларга сувга шўнғиш, аквалангдан фойдаланишни ўргатиш лозимлиги айтилмоқда. Аммо болалардан баъзилари сузишни билмайди, улар сувни махсус кийимларда кечишларига тўғри келади.

Солдаты и спасатели несут коробки с необходимыми вещами в пещеру Тхам Луанг в провинции Чиангмай, Таиланд. 4 июля 2018 года

Ғордаги сув 10 кундан буён кунига 24 соат давомида тортиб олинмоқда, аммо чиқиш йўлини бутунлай хавфсизлантиришнинг имкони топилганича йўқ.

Спасатели выходят из пещеры Тхам Луанг в провинции Чиангмай

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг