Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Катта еттилик» «рус олтини»ни тақиқлайди

«Катта еттилик» «рус олтини»ни тақиқлайди

Фото: Vesti.ru

«Катта еттилик» — G7 давлатлари Россиядан олтин импорт қилинишини тақиқлайди. АҚШ, Канада, Буюк Британия ва Япония ушбу чорага келишиб олди, дея хабар берди британ бош вазири Борис Жонсоннинг девони.

Тақиқловга Россияда бундан буён қазиб олинадиган ва қайта ишланадиган олтин импорти тушмоқда, олдин сотиб олинган олтинни етказиб беришга санкция қўлланилмайди.

Борис Жонсон G7 нинг қолган мамлакатлари (Германия, Франция, Италия)ни ҳам ташаббусга қўшилишга чақирди.

Маълумотда айтилишича, Россия 2021 йилда 12,6 млрд фунт стерлинг ($15,5 млрд) қийматидаги олтинни экспорт қилган.

Санкцияга тушадиган рус олтини импорти қиймати 13,5 млрд фунт стерлинг ($16,5 млрд)ни ташкил этиши кутилмоқда.

G7 «рус олтини»га чекловни расман 28 июнда эълон қилиши кутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг