Келин тўй арафасида гўзаллик салонига кетиб, изсиз йўқолди
![Келин тўй арафасида гўзаллик салонига кетиб, изсиз йўқолди](https://xabar.uz/static/crop/3/1/920__95_3165960629.jpg)
Россия пойтахти Москва шаҳрида 32 ёшли эркак бўлажак рафиқасининг тўсатдан ғойиб бўлгани ҳақида полицияга хабар берди.
Бу ҳақда Москва шаҳри ахборот агентлиги ҳуқуқ-тартибот органларига асосланиб маълум қилди.
Куёвнинг сўзларига кўра, келин тўй арафасида гўзаллик салонига борган. Бироз вақт ўтгач, у алоқага чиқмай қўйди ва қайтиб келмаган.
Ҳозирда полиция қизни қидирмоқда. Ҳозирча унинг қаердалиги номаълум.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter