Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ким Чен Ин мулозимларига махсус топшириқ берди

Ким Чен Ин мулозимларига махсус топшириқ берди

Фото: AP

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мамлакатнинг ядро салоҳиятини сон ва сифат жиҳатдан кучайтириш ҳамда жосуслик хизматини кенгайтириш бўйича топшириқ берди.

Шимолия Корея Меҳнат партиясининг марказий ҳарбий комиссиясида замонавий ҳарбий денгиз базалари барпо этиш ишларини тезлаштириш ҳам буюрилган.

“Мажлисда муқаррар рақиблар таҳдидини назорат қилиш ва энг муҳим маълумотларни йиғишда муҳим бўғин ҳисобланган Бош разведка-ахборот бюросининг функция ва вазифаларини ҳар томонлама кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, бюронинг ҳарбий разведка ва умумий разведка фаолиятидаги имкониятларини тубдан оширишга қаратилган вазифалар белгиланди”, – дейилади ОАВ хабарида.

Ким Чен Ин фақат кучли армиягина тинчликни сақлай олишини уқтирган.

АҚШ Конгресси тадқиқот хизмати сўнгги ўнйилликда Пхеньян ўз ядро дастурини шиддат билан кенгайтираётгани, бу эса Қўшма Штатлар ва Шарқий Осиёга таҳдид экани ҳақида хулоса берган.

2006 йилдан буён Шимолий Корея камида 6 марта ядро қуролини синаб кўрган.

Жорий йил май ойида Шимолий Кореянинг янги конституциясига кўра Ким Чен Инга ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқи берилди. Ҳужжатда мамлакат “урушнинг олдини олиш” мақсадида ядро қуролини ишлаб чиқишни давом эттириши айтилган.

Жорий йил бошида эса Ким Чен Ин Шимолий Корея хавфсизлигига таҳдид туғилса, Жанубий Кореяни “тўлиқ йўқ қилиш”га тайёр эканини билдирди. Пхеньян АҚШдан КХДРнинг ядровий давлат сифатидаги мақомини тан олишни ҳам талаб қилган.

2025 йил охирида эса Шимолий Корея ҳукумати АҚШ томонидан жорий этилган санкцияларга нисбатан кескин жавоб қайтарган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг