Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ким Чен Иннинг 13 ёшли қизи ракета ишлаб чиқариш тузилмасига раҳбарлик қилмоқда — ОАВ

Ким Чен Иннинг 13 ёшли қизи ракета ишлаб чиқариш тузилмасига раҳбарлик қилмоқда — ОАВ

Шимолий Кореяда мамлакат раҳбари қизининг сиёсий ва ҳарбий тизимдаги иштироки кучайиб бормоқда. Хорижий оммавий ахборот воситалари хабар беришича, ўсмир қиз ракета дастури билан боғлиқ тузилмани бошқармоқда.

Newsweek нашри маълумотига кўра, КХДР раҳбари Ким Чен Ин ўзининг 13 ёшли қизи Ким Жу Эга ракета ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи бошқармада раҳбарлик вазифасини топширган.

Журналистлар таъкидлашича, мазкур қадам эҳтимолий ворисни мамлакат ҳарбий тизимини бошқаришга босқичма-босқич тайёрлаш жараёнининг бир қисмидир. Узоқ истиқболда эса бу қарор унинг Корея халқ армиясига таъсир ўтказиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган бўлиши мумкин.

Разведка маълумотларига кўра, айрим ҳолатларда ҳарбий ҳисоботлар бевосита Ким Жу Эга тақдим этилмоқда. 

КХДРда бундай ишоралар анъанавий равишда келажакдаги давлат раҳбарини тайёрлаш элементи сифатида қабул қилинади.

Аввалроқ Жанубий Корея манбаларига таяниб, Ким Чен Ин ҳокимиятни қизи Ким Жу Эга топшириш эҳтимолини кўриб чиқаётгани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг