Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус кучаймоқда: европаликлар «баҳорги карантин»га киришни исташмаяпти

Коронавирус кучаймоқда: европаликлар «баҳорги карантин»га киришни исташмаяпти

Фото: «Argumenti.ru»

«Ухань балоси» тобора 1918 йилги «испанка»ни ёдга соляпти. Агарда замонавий тиббиёт бўлмаганида ўлимлар сони каррасига ошиб кетиши мумкин эди. Коронавируснинг иккинчи тўлқини билан бирга Европага карантинлар ҳам қайтмоқда. Жуда кўпчилик баҳордаги вазият такрорланишидан ҳадикда. Ўша кунларни европаликлар тоабад эслаб қолишлари тайин. Бундан баттари бўлиши мумкинмас ёки бу ҳали ҳолвами?..

Энг оғир вазият Испанияда — ковид аниқланганлар сони салкам 770 минг нафарга етди, қурбонлар сони 31 791 нафар. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳукуматдан карантинни яна қайтаришни сўрамоқда.

Буюк Британияда 10 апрелдан бери энг кўп касалланишлар 29-30 сентябрь кунлари қайд этилди (7 минг нафардан ортиқ), Франция (12—16 мингтагача ҳолат), Чехия, ҳатто Финляндияда ҳам вазият қалтис.

Британияда Кардифф, Суонси ва Ланелли карантинга ёпилди. Чехия пойтахтида шифокорлар ҳар бир жон учун курашмоқда, Франциянинг жанубида (Марсель ва Ницца) аҳвол оғир.

Европаликлар баҳорги карантин қайтишини асло исташмаяпти. Хусусан, Мадридда ҳукуматнинг чекловларига қарши асосан аҳолининг камбағал қатламлари норозилик намойишлари уюштиряпти. Парижда эса ресторан ва кафелар эгалари норози: тамаддихоналарнинг соат 22:00 дан ёпилиши, уларнинг назарида, бориб турган бемаънилик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг