Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус: Хитойда қурбонлар сони 2004 нафарга етди

Коронавирус: Хитойда қурбонлар сони 2004 нафарга етди

Фото: «Reuters»

Бугун, 19 февраль куни берилган маълумотга кўра, Хитойда коронавирус қўзғаган пневмония оқибатида қурбон бўлганлар сони 2004 нафарга етди, 14,3 минг нафардан ортиқ бемор эса тузалган. Бу ҳақда ТАСС ХХР соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотига асосланиб хабар берди.

Кеча, 18 февраль куни Хитойда коронавирус қурбонлари сони 1868 нафарга етганди.

Айни пайтда Хитойда коронавирусга чалинганлар жами сони 74 минг нафардан ошгани ҳақида хабар берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг