Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ливия соғлиқни сақлаш вазири ҳибсга олинди

Ливия соғлиқни сақлаш вазири ҳибсга олинди

Фото: «Anadolu Agency»

Ливия соғлиқни сақлаш вазири Али аз-Занати мамлакат пойтахти Триполидаги Митига халқаро аэропортида ҳибсга олинди. Бу ҳақда «The Libya Observer» хабар берди.

Вазир мамлакат шифохоналари учун кислород баллонларини сотиб олиш ва ўрнатишда коррупцияда айбланяпти.

Маҳаллий ОАВ ёзишича, Ливия бош прокуратураси Аз-Занатининг мамлакатдан чиқишини тақиқлаган эди.

Вазирнинг ушланиши борасида ҳукумат ҳозирча расмий баёнот берган эмас.

Митига аэропорти Ливия миллий бирдамлик ҳукумати назорати остида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг