Мадонна Рим папасини Ғазога боришга чақирди

Америкалик қўшиқчи Мадонна Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали Рим папаси Лев XIVга мурожаат қилиб, уни Ғазо секторига боришга чақирди.
Санъаткор Ғазо секторида азоб чекаётган болалар тақдиридан ташвишда. Рим папасининг Ғазога киришига ҳеч ким тўсқинлик қила олмаслигига унинг ишончи комил.
Politics Cannot affect Change.
— Madonna (@Madonna) August 11, 2025
Only consciousness Can. Therefore I am Reaching out to a Man of God.
Today is my Son Rocco’s birthday.
I feel the best gift I can give to him as a Mother - is to ask everyone to do what they can to help save the innocent children caught in the… pic.twitter.com/y2B3BsXAMt
«Илтимос, ҳали ҳам кеч эмас, Ғазога отланинг, болаларга зиё улашинг. Она сифатида уларнинг (ғазолик болаларнинг) азобланишига чидай олмаяпман. Дунёдаги жами болалар — барчамизнинг фарзандларимиз, улар ҳар биримизга тегишли.
Бегуноҳ болаларни қутқариш учун инсонпарварлик йўлаклари тўлиқ очилиши шарт. Вақт тугаб боряпти, илтимос, у ерга боришга сўз беринг», — деб ёзди Мадонна.
Қўшиқчи «низолашаётган» ҳеч бир томонга ён босмаслигини ва ҳеч кимни айбламаслигини алоҳида таъкидлади.
«Ҳамма азоб чекяпти. Ягона мақсадим — болалар очликдан ўлмаслиги учун нимадир қилиш», — деди қўшиқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter