Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марказий Осиёдаги яна бир пойтахт шаҳарда метро қурилади

Марказий Осиёдаги яна бир пойтахт шаҳарда метро қурилади

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида енгил турдаги метрополитен барпо этилади. Бу ҳақда мамлакат транспорт вазири Азим Иброҳим маълум қилган.

Жанубий Корея билан ҳамкорликда қуриладиган метрополитеннинг 10 километр узунликдаги йўналиши 2026 йилда ишга туширилади.

«Гидрогеологик ва геологик жиҳатларни тадқиқ қилган ҳолда, шаҳарнинг қайси қисмида ва қандай форматда – енгил ер усти ёки ер ости метрополитени қуриш борасида якуний қарор қабул қилинади», – дейди транспорт вазири.

Ҳозирча Марказий Осиё мамлакатларидан фақат Ўзбекистон ва Қозоғистонда мазкур транспорт тури фаолият юритмоқда.

1977 йили минтақада илк бор Тошкент метрополитенининг биринчи линияси ишга туширилган.

2011 йилда эса Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 11 километр узунликдаги метро тармоғи фойдаланишга топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг