Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Меркель Путинни урушдан қайтра олмаганини тан олди

Меркель Путинни урушдан қайтра олмаганини тан олди

Ангела Меркель Der Spiegel нашрига берган интервюсида Германия канцлери сифатидаги муддати якунида Украинадаги вазият ривожига таъсир ўтказа олмаганини ва Россия билан Европа Иттифоқи даражасидаги музокараларнинг янги форматига эриша олмаганини тан олди.

У 2021 йилнинг ёзида АҚШ президенти Жо Байден билан учрашувидан кейин Путин билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилгани ҳақида гапирди.

«2021 йилнинг ёзида, президентлар Байден ва Путиннинг учрашувидан сўнг, мен яна Путин билан Европа Иттифоқи кенгашида Эммануел Макрон билан музокаралар учун алоҳида Европа форматини яратмоқчи эдим. Баъзилар бунга эътироз билдиришди ва мен энди туриб олишга кучим йўқ эди, чунки ҳамма мен ҳақимда «у кузда кетади» деб ўйларди», – дейди собиқ канцлер.

Ангела Меркель суҳбат давомида Москвага қилган сўнгги сафари ва Путин учун нима муҳим эканлигини айтиб ўтган.

«Москвага хайрлашув ташрифим чоғида ҳам худди шундай бўлди. Ҳиссиётлар жуда аниқ эди. «Куч сиёсатига келсак, ҳаммаси тугади». Путин учун фақат ҳокимият муҳим», – дейди Ангела Меркель.

Меркелнинг фикрича, муаммоларни ҳал қилишда янги одам иштирок этиши керак эди. Унинг таъкидлашича, муаммога янгича ёндашиш вақти келган. Сабаби, гап нафақат Украина, балки Молдова, Грузия, Абхазия, Сурия ва Ливия ҳақида ҳам кетмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг