Мингдан ортиқ қўйни «еб кетган» туркистонлик чўпон ушланди
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида чўпон 1060 та қўйни сотиб юборган, деб ёзмоқда «Zakon.kz». Воқеанинг эътиборли жиҳати — қўйлар ўзганинг мулки эди.
Қозоғистон ИИВ етказилган зарарни 53 миллион тенгега (126 минг доллардан зиёд) баҳолади. Чўпоннинг ўзини эса полиция ходимлари пойтахт Нурсултонда қўлга олишди. У айбига иқрор бўлган.
Маълум қилинишича, 1060 та қўй икки йил давомида бўлиб-бўлиб сотиб юборилган. Пуллар шахсий эҳтиёжга харжланган. Ҳозирча қонуний эгасига ўғирланган қўйларнинг 30 тачаси қайтариб берилгани айтилмоқда.
Воқеа юзасидан жиноий иш очилган (ҚР ЖК 189-моддаси, «ўзгаларнинг ишониб топширилган мулкини ўзлаштириш ва сарфлаб юбориш»).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter