Минглаб одамлар дунёдаги энг бадбўй гул очилишини кутишмоқда
Австралияда минглаб одамлар Сидней қироллик ботаника боғидаги ноёб сассиқ ўсимликнинг гуллашини томоша қилиш учун онлайнда ўтиришибди. Бу ҳақда BBC телеканали хабар берди.
Ўсимлик номи «Титан Арум» (Титаник аморфофаллус) бўлиб, дунёдаги энг улкан гуллардан ҳисобланади. Бу гул бир неча йилда бир марта гуллаб, бир сутка давомида очилиб туради. Бу пайтда ундан «ҳўл пайпоқ ёки опоссум (шу номли ҳайвон) жасадидан чиқадиганга ўхшаш» бадбўй ҳид таралади.
Ботаника боғи ўсимлик айнан қачон гуллаши номаълумлигини маълум қилди.
Дунёда энг ёқимсиз ҳидга эга «Титан Арум» гули фақатгина Индонезиянинг Суматра оролидаги тропик ўрмонларда ўсади. Баландлиги 3 метргача, оғирлиги 150 килограммгача етади. Ўрмонларнинг кесилиши ва тупроқ емирилиши оқибатида бу гул ёввойи табиатдан йўқ бўлиб кетиш хавфи остида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter