Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мобил телефон ихтирочиси ҳозир қандай смартфон ишлатиши ҳақида гапирди

Мобил телефон ихтирочиси ҳозир қандай смартфон ишлатиши ҳақида гапирди

Мартин Купер.

Мобил телефон ихтирочиси, 94 ёшли Мартин Купер ҳар йили янги iPhone сотиб олишини айтди.

Мобил телефонда биринчи қўнғироқни амалга оширган муҳандис Мартин Купер замонавий смартфонларни тавсифлаб берди.

ОАВга берган интервьюсида Купер смартфонлар ва янги технологияларга иштиёқи борлигини тан олди. Муҳандис ўзининг iPhone ва Apple соати борлигини айтди. Мутахассиснинг фикрича, смартфон саноати доимий ривожланиб бормоқда.

Мартин Куперга кўра, келажакда қурилмалар инсоният учун янги имкониятлар очади. Масалан, улар касалликларни олдини олиш ва даволаш имконини беради. «Биринчи телефон шу қадар оғир эдики, уни 25 дақиқадан кўпроқ ушлаб туриб бўлмасди», хотирлайди у.

Шу билан бирга, унинг фикрича, одамлар гаджетларга ҳаддан ташқари берлиб кетишган ва ундан масъулият билан фойдаланишни ўрганишлари керак. «Кўчани кесиб ўтаётган ва телефонига қараган одамни кўрганимда, даҳшатга тушаман», дейди мутахассис.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг