Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москва вилоятида улкан омборхона ёниб кетди, қурбон борлиги айтилмоқда

Москва вилоятида улкан омборхона ёниб кетди, қурбон борлиги айтилмоқда

Москва вилоятининг Истра туманидаги Петровское қишлоғида йирик омборхона ёнди. 

Бу ҳақда Москва вилояти Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Ҳозирда участкада 11 киши ва 3 техника ишламоқда. Авиация ҳам ўт ўчиришга жалб этилган. 

РИA Новости агентлиги айтишича, ёнғин майдони 20 минг квадрат метрни ташкил қилган. Омбор ҳудудидан жами 1000 дан ортиқ одам эвакуация қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ. Лекин Shot Телеграм канали бир киши қурбон бўлганини ёзган. 

OZON дўкони матбуот хизмати ушбу омбор корхонага тегишли эканлигини тасдиқлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг