Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мозамбикда 6 млрд долларлик электр станцияси қурилади

Мозамбикда 6 млрд долларлик электр станцияси қурилади

Фото: Pixabay

Мозамбикнинг 6 млрд долларлик Мфунда-Нкува гидроэлектр станцияси қурилишини Жаҳон банки қўллаб-қувватлайди, деб хабар берди ABC.

Бу Африка жанубида сўнгги ярим асрда амалга оширилаётган энг йирик энергетика лойиҳасидир. 1 500 мегаватт қувватга эга станция 2031 йилда ишга туширилиши режалаштирилган, у минтақадаги 10 минг мегаваттлик тақчилликни камайтиришга ёрдам беради.

Банк қурилишни тўғридан-тўғри молиялаштирмаса-да, ҳуқуқий ва экологик масалалар, электр узатиш линиялари учун имтиёзли маблағ ажратади, шунингдек, кафолатлар ва хавфларни суғурталайди. Қурилишни TotalEnergies, Électricité de France ва Мозамбикнинг Hidroeléctrica de Cahora Bassa компаниялари ўз зиммасига олган.

Жаҳон банки президенти Ажай Банганинг таъкидлашича, бундай лойиҳалар «иқтисодиётни ҳаракатлантирувчи куч»га айланади ва мамлакатларга донор пулларига қарамликдан халос бўлиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг