Муносабатлар кескинлашганда: Шимолий Корея янги тактик қуролни синовдан ўтказди
Шимолий Корея янги тактик қуролни синовдан ўтказди. Корея марказий телеграф агентлиги маълумотларига кўра, синов муваффақиятли бўлган. Синовда КХДР етакчиси Ким Чен Ин шахсан иштирок этган.
«Тактик қуролнинг янги тури... узоқ масофага отиладиган илғор артиллерия бўлинмалари қувватини ва тактик ядровий ракеталарнинг самарадорлигини сезиларли даражада ошириш учун зарурдир», дейилади агентлик ҳисоботида.
Ким Чен Ин КХДРнинг мудофаа қобилиятини ошириш ва ядровий кучларни ривожлантиришни буюрган.
Мазкур синов фонида Жанубий Корея томони Шимол томонидан Япон денгизига снарядлар отилганини маълум қилган. Улар 25 километр баландлик ва 110 км масофада учган.
Эслатиб ўтамиз, икки қўшни давлат ўртасидаги муносабатларга ҳозирда ҳавас қилиб бўлмайди. Аввалроқ, Ким Чен Иннинг синглиси таҳдидли баёнот берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter