Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нарендра Моди учинчи марта Ҳиндистон бош вазири бўлди

Нарендра Моди учинчи марта Ҳиндистон бош вазири бўлди

Фото: Reuters

Ҳиндистон партиялар иттифоқи (миллий демократик алянс, МДА) сиёсий етакчиси Нарендра Моди 9 июн куни қасамёд қилди. Учинчи марта бош вазирликка сайланган Моди мамлакат тарихида ушбу лавозимда энг кўп ўтирган иккинчи шахсга айланди.

Шу куни вазирлар маҳкамаси аъзолари ҳам қасамёд қилишди.

Ҳиндистондаги бу галги парламент сайловида олдингиларидан ўзгачароқ манзара кузатилди. Моди етовидаги «Бхаратия жаната парти» 10 йил давомида биринчи марта мутлақ кўпчилик овозни тўплай олмади, шу сабабли ҳукумат таркиби Модининг МДА бўйича иттифоқчилари ва партиялар аъзоларидан шакллантирилди.

Янги ҳукуматни таништирув маросимига 8 мингдан зиёд меҳмон — сиёсатчилар, чет эл дипломатлари ва элчилар, жамоат ташкилотлари вакиллари ва бошқалар таклиф этилди.

Маълумот учун: Нарендра Моди (1950 йилда туғилган) Ҳиндистон бош вазири лавозимида фаолият юритаётганига 10 йилдан ошди (2014 йил 26 майидан буён).

Ҳиндистоннинг биринчи бош вазири Жавоҳарлаъл Неру ушбу лавозимда энг узоқ вақт — 16 йил 286 кун (1947–1964) фаолият олиб борган. Неру 75 ёшида юрак хуружидан вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг