Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нидерландия жанговар самолётлар бўйича Украинага шарт қўйди

Нидерландия жанговар самолётлар бўйича Украинага шарт қўйди

Нидерландия Украинага F-16 қирувчи самолётларидан Россия ҳудуди узра фойдаланишни тақиқламайди, бироқ унда фуқаролик нишонларига зарба берилмаслиги керак, дейди мамлакат Мудофаа вазири Рубен Брекелманс.

Унга кўра, Киев уруш қонунларига амал қилиши керак.

«Украина, албатта, бундай қилмаслиги керак (аҳоли пунктларига зарба бериш назарда тутилган). Бу биз қўйган шарт», деди Брекелманс NOS телеканалига. «Масалан, агар Россиядан ракета учирилган бўлса, улар ҳам F-16 қирувчи самолётлари ёрдамида уни Россия узра тутиб олишлари мумкин», - дея тушунтирди вазир.

Нидерландия қуролли кучлари қўмондони Онно Эйхелшайм аввалроқ қироллик Украинанинг ўзига берилган F-16 қирувчи самолётларидан фойдаланишига ҳеч қандай чеклов қўймаганини маълум қилганди. У Россия ҳудуди устида самолётлардан фойдаланиш имкониятини шундай изоҳлади.

Украина июль ойи охирида Нидерландиядан Америкада ишлаб чиқарилган Ф-16 қирувчиларининг биринчи партиясини олди. Таъкидланишича, қирувчи самолётлар аллақачон Украина узра жанговар миссияларни бажарган ва улар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари сифатида ишлатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг