Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Венесуэла президентига нима сабабдан суиқасд уюштирилгани маълум бўляпти

Венесуэла президентига нима сабабдан суиқасд уюштирилгани маълум бўляпти

Фото: «ИноСМИ»

Венесуэла президенти Николас Мадурога суиқасд уюштирганликда гумон қилинган 6 киши қўлга олинди, дея хабар беради «Sabah.com.tr» сайти.

Жаҳон афкор оммаси бу қўпорувчиликни қаттиқ қоралади. Мадуро қўпорувчиликда АҚШ ва Колумбиянинг қўли борлигини маълум қилди. Бироқ ушбу давлатлар воқеага умуман алоқаси йўқлигини айтишмоқда.

Жаҳондаги энг йирик нефть захираларига эга бўлган Венесуэла АҚШнинг иқтисодий санкциялари туфайли молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган бир пайтда мамлакат раҳбарига суиқасд уюштирилиши ҳаммани ташвишга солди.

Мамлакат хавфсизлик кучлари меҳмонхоналар, машиналарни таъқиб қилиб, 6 нафар шубҳали кишини қўлга олди.

Ички ишлар вазири Нестор Реверол қўлга олинган 6 кишидан икки нафари аввал ҳам суиқасд уюштиришда қатнашганини маълум қилди.

Шубҳали кимсалардан бири 2014 йили 100 зиёд кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган қўпорувчиликларда қатнашган экан.

Полиция ходимлари Мадурога суиқасд уюштирилган жой атрофидаги меҳмонхоналарга бостириб кириб, у ерда портловчи моддалар жойлаштирилган битта «C-4» русумли дронни қўлга киритган. 

Миллий гвардиянинг 81-юбилейини ўтказиш мақсадида ташкил этилган тадбирда дронлардан бирини мамлакат раҳбари Мадуронинг олдида, иккинчисини эса устида портлатиш режалаштирилган экан.

Дронлардан бири уриб туширилган.

Мамлакат президенти Мадурога уюштирилган суиқасд бўйича суриштирув ишлари давом этяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг