Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Одноклассники» шаҳзода Ҳарри ва Меган Марклнинг тўйини кўрсатади

«Одноклассники» шаҳзода Ҳарри ва Меган Марклнинг тўйини кўрсатади

Шаҳзода Ҳарри ва Меган Марклнинг тўйи 19 май куни «Одноклассники» ижтимоий тармоғида тўғридан-тўғри кўрсатилади. Ижтимоий тармоқ «BBC Worldwide» билан биргаликда телекўрсатувнинг 5 соатлик версиясини Буюк Британиядан тўлиқ олиб кўрсатади. Томошабинлар маросимда иштирок этаётган барча машҳур инсонлар, шу жумладан, Элтон Жон, Жорж Клуни, Дэвид Бекхэм ва бошқаларни кўрадилар.

Тантаналарни «Одноклассники»даги «Леди Mail.Ru» медиалойиҳаси гуруҳида кузатиш, жонли эфирни «Леди Mail.Ru» сайтида ҳам кўриш мумкин. Шунингдек, кўрсатув «Одноклассники. Видео» гуруҳида «BBC Worldwide»нинг инглиз тилидаги оригинал шарҳлари билан берилади.

Намойиш Россия ва МДҲ мамлакатларида Москва вақти билан соат 11:00 дан 16:00 гача давом этади. Рус тилидаги намойишни «Леди Mail.Ru» раҳбари Елена Володина ва нашрнинг бош муҳаррири Аля Баданина шарҳлаб боришади.

Намойишни «Одноклассники» веб-версиясида, «iOS» ва «Android»даги «Одноклассники» мобил иловаларида, шунингдек, «Smart TV» ва «Android TV»да «ОК Видео» иловасида катта экранда кузатиш мумкин.

Дастлабки уч соат давомида меҳмонлар Беркшир графлигидаги Виндзор қасри ҳудудида жойлашган Авлиё Георгий ибодатхонасига келишади, бу ерда никоҳ маросими бўлиб ўтади.

Тўйга икки ярим минг нафар меҳмон таклиф қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг