Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўлим водийси» гулларга кўмилиши кутилмоқда

«Ўлим водийси» гулларга кўмилиши кутилмоқда

Иллюстратив фото

Қулай об-ҳаво шароити туфайли Шимолий Американинг «Ўлим водийси» номини олган энг иссиқ жойи яқин орада дала гуллари билан қопланиши мумкин, деб хабар берди АҚШ Миллий боғлар хизмати.

Gismeteo ёзишича, кенг майдонлар сўнгги ўн йил ичида биринчи марта гулга кўмилиши кутилмоқда.

«Биз кузатаётган майсалардаги аломатлар гуллаш эҳтимоли анча юқорилиги кўрсатмоқда. Бэдуотер йўлининг жанубий қисмида аллақачон дала гулларининг манзарали далалари пайдо бўлган», — дейишмоқда боғ мутахассислари.

Агар гуллаш ижобий сценарий бўйича давом этса, унинг энг юқори чўққиси феврал ойининг охири ва апрел ойининг бошларида бўлиши кутилмоқда. Бунгача Ўлим водийсида йирик супергуллашлар 1998, 2005 ва 2016 йилларда кузатилган.

«Ўлим водийси.
Фото: Wikipedia

Гулларнинг кўп бўлишида биринчи ғунчалар пайдо бўлишидан бир неча ой олдин вужудга келган шароит ҳал қилувчи рол ўйнайди. Асосий омил кузнинг охири ва қишнинг бошида одатдан ташқари кўп ёғадиган ёмғирлар ва баҳорга яқин такрорий ёғингарчиликдир. Ҳарорат режими гуллаш муддатларига таъсир қилади ва кучли шамоллар эса гуллаш даврини қисқартиради.

АҚШнинг Калифорния штати шарқидаги «Ўлим водийси» — Ер юзидаги энг иссиқ жойлардан, 2021 йил ёзида бу ерда ҳаво ҳарорати 53°C дан ошганди, мутлақ рекорд эса 1913 йилда ўрнатилган — 56,7 даража!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг