Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Bloomberg: Олтин нархи ўсиши Россияга Европада музлатилган активлар билан тенг фойда берди

Bloomberg: Олтин нархи ўсиши Россияга Европада музлатилган активлар билан тенг фойда берди

Жаҳон бозорида олтин қийматининг ошиши Россияга катта молиявий фойда келтириб, Европада активлари музлатилиши натижасидаги йўқотишларнинг катта қисмини қоплашга хизмат қилди.

Россия махсус ҳарбий операция бошланганидан буён олтин нархининг ошиши ҳисобидан 216 миллиард доллар фойда олди. Бу ҳақда "Bloomberg" маълумотларига таянган ҳолда РИА Новости хабар берди.

"Россия Украинада уруш бошланганидан бери олтин нархининг кескин ошишидан катта фойда кўрди, унинг кўлами Европадаги музлатилган суверен захиралар билан таққосланадиган даражага етди", - дейилади материалда.

Таъкидланишича, Европада блокланган қимматли қоғозлар ва пуллардан фарқли ўлароқ, олтин зарурат бўлса ҳали ҳам сотилиб, монетизация қилиниши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг