Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Остона йилнинг муҳим молиявий тадбирига мезбонлик қилади

Остона йилнинг муҳим молиявий тадбирига мезбонлик қилади

Жорий йил 4-5 сентябрь кунлари Қозоғистон пойтахтида “Astana Finance Days 2025” форуми бўлиб ўтади.

“Капитал келажакни шакллантираётган манзил” деган мавзуда, Astana International Forum кўмагида ўтадиган тадбирда 70 дан зиёд давлатдан 5000 дан ошиқ меҳмон – банк-молия ва технология соҳаси вакиллари қатнашиши кутилмоқда. Меҳмонлар сафида, жумладан, австралиялик таниқли футуролог, ишбилармон ва бестселлар китоблар муаллифи Бретт Кинг ҳам бор.

Соҳа экспертлари фикрича, дунёда молиявий ресурслар учун рақобат кучайиб бораётган бир паллада иқтисодий тараққиёт, технологик ўсиш, иқлим ўзгариши каби йўналишлардаги замонавий тўсиқларни ошиб ўтиш кўп жиҳатдан капиталга боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Молиявий жабҳада йилнинг муҳим ҳодисаларидан бири деб аталаётган Остона форумида анъанавий сармоя ҳолатидан криптовалюта истиқболига қадар – долзарб масалалар муҳокама этилади.

“Astana Finance Days 2025” форумига оид батафсил маълумотни расмий сайтдан олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг