Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилди (видео)

Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилди (видео)

Элчихонага уюштирилган теракт ҳақида Озарбайжон ТИВ расмий баёнот берди.

Унда вазирлик Эрон томонини ушуб ҳужумда хавфсизликни таъминламаганликда айблайди. Қайд қилинишича, Эрондаги дипломатик ваколатхонага аввал ҳам таҳдид солишга уринишлар бўлган ва бу ҳолат ҳақида маҳаллий ҳукумат доим хабардор қилиб келинган.

«Афсуски, сўнгги қонли теракт бу борадаги шошилинч мурожаатларимизга етарли даражада сезгир бўлмаслик оғир оқибатларга олиб келишини кўрсатмоқда», – дейилади Озарбайжон ТИВ баёнотида. 

Хабарда элчихонага ҳужум қилган шахс «Калашников» автомати билан кириб келгани ва хавфсизлик хизмати раҳбарини ўлдиргани айтилади. Ҳужумнинг олдини олиш чоғида элчихонанинг икки қўриқчиси ҳам яраланган. Уларнинг аҳволи қониқарли экани маълум қилинди.

«Биз Эрон томонидан тилга олинган террорчилик ҳаракати айбдорлари, шунингдек, ушбу қонли ҳаракатга буюртма берганлар имкон қадар тезроқ аниқланиб, энг оғир жазога тортилишини қатъий талаб қиламиз.

Озарбайжон томони айбдорларнинг аниқланиши ва муносиб жазоланиши учун тегишли халқаро механизмлар тақдим этган барча имкониятлардан фойдаланади.

Террорчилик ҳаракати натижасида юзага келган вазиятда элчихона ходимлари ва оила аъзоларини эвакуация қилиш бўйича тегишли чоралар кўриш режалаштирилмоқда», – дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг