Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пентагон раҳбари протоколни бузди. У жиддий касалликка йўлиққан

Пентагон раҳбари протоколни бузди. У жиддий касалликка йўлиққан

АҚШ президенти Жо Байденга 9 январгача мудофаа вазири Ллойд Остин саратонга чалингани тўғрисида маълумот берилмаган.

Reuters агентлиги хабарига кўра, 70 ёшли вазирнинг касал экани жамоатчиликка ошкор бўлганидан сўнггина бу ҳақда президентга маълум қилинган.

Қайд этилишича, простата саратонига чалинган Ллойд Остин янги йилга ўтар кечаси ҳарбий тиббиёт марказига ётқизилган. Пентагон бу маълумотни Оқ Уй ва Конгрессдан 5 январгача сир тутган.

Бу ҳаракатлар вазирлар маҳкамаси протоколини қўпол равишда бузиш сифатида талқин қилинмоқда. Ушбу протоколга кўра, вазирлар касаллиги туфайли вақтинча ўз лавозимини бажара олмаслиги ва унинг ўрнини ким эгаллаши тўғрисида жамоатчиликни олдиндан хабардор қилиши лозим.

Аввалроқ AҚШ Мудофаа вазири тез орада Пентагонга қайтишини айтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг