Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Песков Рамзан Қодировнинг таҳдидли баёнотини изоҳлади

Песков Рамзан Қодировнинг таҳдидли баёнотини изоҳлади

Фото: Ямал-Медиа

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг рус қўшинларининг бутун Украина шаҳарлари бўйича ҳужум уюштириши бўйича баёнотига изоҳ берди. 

«Биз сиз билан анъанага кўра ҳарбий ҳаракатларнинг бориши ҳақида гаплашмаймиз, бу ваколатни Мудофаа вазирлигига қолдирамиз. Кўпроқ брифинглардан маълумот олишингизни таклиф қиламан», — деган Кремл вакили.

Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия қўшинлари Донецк ва Луганск ҳудудларига, сўнгра Украинанинг барча шаҳарлари, жумладан Киевга қайтадан ҳужум қилиши бўйича гапирганди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур буйруқни шахсан Путиннинг ўзи берган. 

Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров аввал ҳам музокаралардан фойда йўқлиги ва Киевга ҳужумни давом эттириш лозимлиги ҳақида гапирганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг