Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Песков Россиядаги оғир вазият ҳақида гапирди

Песков Россиядаги оғир вазият ҳақида гапирди

Россия демография соҳасида қийин аҳволда, расмийлар вазиятни барқарорлаштириш учун бир қатор чоралар кўрмоқда, аммо натижа йўқ. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

«Аҳолининг туғилиш даражасини оширишни рағбатлантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди, бироқ ҳозирча бу керакли натижани бермаяпти. Ҳозир биз жиддий муаммо ичидамиз», деди Песков.

Унинг сўзларига кўра, Россияни иккинчи жаҳон уруши давридан бери демографик муаммолар қийнаб келган. Яна бир демографик инқироз 1990 йилларда юзага келган эди. «Энди, биз яшаётган ўн йилликда бу инқирозлар «бирлашди», дейди Песков.

2022 йил июнь ойида Путин ҳам Россия ўта оғир демографик вазиятни бошидан кечираётганини айтганди. Унга кўра, 2022 йил апрель ойида Россияда 100 мингдан кам бола туғилган, бу 2020 йил апрелига нисбатан деярли 13 фоизга кам.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг