Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Покистонда полиция пунктига ҳужумда 12 киши ҳалок бўлди

Покистонда полиция пунктига ҳужумда 12 киши ҳалок бўлди

Фото: RTVI

Жангарилар Покистоннинг шимоли-ғарбий қисмидаги полиция назорат пунктига ҳужум қилишди ва камида 12 киши ҳалок бўлди. AFP агентлигининг маҳаллий полицияга таяниб хабар беришича, ҳужум Афғонистон билан чегарадош Хайбер Пахтунхва вилоятидаги Банну шаҳрида содир бўлган. 

Ҳужум худкуш террорчи назорат пунктига бомба юкланган машинани уриб юборганида бошланган. Портлашдан кейин бир гуруҳ жангарилар ҳудудга кириб, ўт очишди.

Агентлик манбаларига кўра, ҳужумчилар нафақат оғир қуроллардан, балки дронлардан ҳам фойдаланганлар. 

Тўқнашувдан сўнг жангарилар қурол-яроғ ва бир нечта полиция ходимларини олиб, орқага чекинишган. Ҳозирда бир киши расман бедарак йўқолганлар рўйхатида. 

AFP хабар беришича, Хайбер Пахтунхва минтақаси яқинда террористик фаолият тўлқини билан қамраб олинган. Исломобод Кобулни экстремистларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда, аммо «Толибон» раҳбарияти бу айбловларни рад этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг