Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент нутқини бузишга уринган актриса ҳибсга олинди

Президент нутқини бузишга уринган актриса ҳибсга олинди

Актриса Хантер Шафер АҚШ президенти Жо Байденнинг нутқини бузишга қаратилган Фаластин тарафдорлари намойишида қатнашгани учун ҳибсга олинди.

«Ҳаёт-мамот ўйинлари» фильми  юлдузи «Тинчлик учун яҳудий овози» ташкилоти сафида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирди.

«Хантер 50 киши билан бирга намойиш пайтида ҳибсга олинди. Биз уни Фаластин озодлиги ва ҳамма учун адолат учун курашга содиқлиги учун олқишлаймиз», – деди намойиш ташкилотчиси ўз баёнотида.

Қайд этилишича, Шафер ўт очишни тўхтатиш талаби ёзилган футболкада бўлган. Унинг қанча муддат ҳибсда қолиши ҳозирча номаълум.

Ташкилотининг маълум қилишича, 25 ёшли актриса полиция уни ҳибсга олган пайтда Ню-Йоркдаги штаб-квартирасида бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг