Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пригожин самолёти ҳалокатга учради. У ўлган бўлиши мумкин

Пригожин самолёти ҳалокатга учради. У ўлган бўлиши мумкин

Твер вилоятида шахсий самолётнинг қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. 

Телеграм каналлари ҳалокатга учраган самолёт вагнерчи Евгений Пригожинга тегишли экани ҳақида ёзмоқда – буни ҳалокат жойидан олинган кадрларда кўриш мумкин бўлган  рақами ҳам тасдиқлайди.

Евгений Пригожин Твер вилоятида ҳалокатга учраган самолёт йўловчилари рўйхатида бўлган, деб хабар бермоқда «Росавиация».

Aгентлик маълумотларига кўра, бортда 10 киши, жумладан уч экипаж аъзоси бўлган.

«Дастлабки маълумотларга кўра, бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлган», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Евгений Пригожин 24 июн куни Россияда қўзғолон кўтарганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг