Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сардоба»дан чиққан сув Қозоғистонга ҳам етиб борди, аҳоли эвакуация қилинди

«Сардоба»дан чиққан сув Қозоғистонга ҳам етиб борди, аҳоли эвакуация қилинди

Фото: «Казинформ»

Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» дамбасининг ўпирилиши сабабли Қозоғистоннинг бир нечта аҳоли пунктларида сув тошди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда.

Туркистон вилоятининг Мактаарал туманидан 5400 аҳоли эвакуация қилинди.

«Сув оқимини пасайтириш учун ўзбек томони суғориш каналлари шлюзларини очиб юборди. Натижада Туркистон вилояти Мактаарал туманининг чегара коллекторлари сувга тўлди. Бу эса каналлардан сув чиқиб, Женис ва Жана Турмыс аҳоли пунктларида тошқин юз беришига сабаб бўлди»,- дейилади вилоят акимати хабарида.

Ҳодиса юзасидан оператив штаб ташкил қилиниб, техноген тусдаги фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Женис, Жана Турмыс ва Нурли жол аҳолисини эвакуация қилиш қарор қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг