Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди

Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди

Россия президенти Владимир Путин мамлакатда туғилишнинг умумий даражасини оширишни буюрди. Бу Кремл сайтида эълон қилинган фармонда маълум қилинган.

Ҳужжатда миллий мақсадга эришиш зарурлиги кўрсатилган. Буларга қуйидагилар киради: аҳоли сонини камаймаслигини таъминлаш, одамлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва фаровонлигини ошириш, оилаларни қўллаб-қувватлаш.

Фармонда туғилишнинг умумий коэффициенти 2030 йилга бориб 1,6 нафарга, 2036 йилга келиб эса 1,8 нафарга етиши лозимлиги қайд этилган. Бу учинчи ва ундан кейинги болаларнинг умумий туғилиш коэффитциентининг йиллик ўсишини ҳам англатади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда сўнгги йилларда яна аҳолининг камайиши рўй бермоқда. 

Росстатнинг дастлабки маълумотларига кўра, Россия аҳолиси 2024 йил 1 январ ҳолатига кўра 146 миллион 203 минг 613 кишини ташкил этди. Бу ўтган йилги кўрсаткичлардан 244 минг кишига камроқ. 

2023 йил 1 январ ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 146 миллион 447 минг 424 кишини ташкил этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг