Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путинни «уруш» дегани учун жавобгарликка тортиш талаб қилинмоқда

Путинни «уруш» дегани учун жавобгарликка тортиш талаб қилинмоқда

Петербурглик депутат Никита Юферев 22 декабрь куни ўтказилган матбуот анжуманида Украинадаги «махсус ҳарбий амалиёт»ни «уруш» деб атаган президент Владимир Путинга нисбатан «Россия армияси тўғрисида фейк тарқатганлик»моддаси бўйича жиноят иши қўзғатишни талаб қилди.

Путинга қарши жиноят иши қўзғатилиши ташаббусига Коррупцияга қарши кураш жамғармасининг собиқ ходими Иван Дроботов ҳам қўшилган.

У ИИВга юборган мурожаатида келтирилган ЖК моддаси бўйича айбдор деб топилганлар, Россия қонунчилигига мувофиқ, 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Россияда армия ҳақида ёлғон маълумот тарқатганларни қамаш ёки катта миқдорда жаримага тортишга оид қонун шу йилнинг март ойида Давлат думаси томонидан қабул қилинган. Мазкур модда бўйича шу вақтга қадар Украинадаги урушни «уруш» деб атаган юзлаб кишилар катта жарималарга тортилди. Армия ҳақида фейк тарқатган деб топилганлари эса бир неча йилга қамалди.

Россия расмийлари Украинадаги урушни «махсус ҳарбий амалиёт» деб аташни талаб қилиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путиннинг Давлат кенгаши йиғилишидан сўнг матбуотда илк бор Украинадаги «махсус ҳарбий амалиёт»ни «уруш» деб атади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг