Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путиннинг маслаҳатчиси амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Путиннинг маслаҳатчиси амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади

3-6 октябр кунлари Россия президенти маслаҳатчиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раиси Валерий Фадеев Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда РФ президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш кенгаши расмий сайтида маълум қилинди.

Фадеев етакчи зиёлилар, сиёсат ва жамоат арбоблари таклиф этилган Самарқанд давлат университети ва Россия давлат гуманитар университетида бўлиб ўтадиган «Инсон ва замонавий дунё қадриятлари» халқаро конференциясида иштирок этади.

У, шунингдек, россиялик ватандошларнинг маҳаллий ташкилотлари вакиллари иштирокида гуманитар ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам учрашув ўтказади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг