Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғиз-тожик чегарасидаги вазият сабаб 140 мингга яқин киши эвакуация қилинди

Қирғиз-тожик чегарасидаги вазият сабаб 140 мингга яқин киши эвакуация қилинди

Қирғизистоннинг Боткен вилоятининг чегара ҳудудларидан 136 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда вилоят раҳбарининг биринчи ўринбосари Маруфхон Тўлаев маълум қилган.

Хабарларга кўра, Боткен ва Лейлек туманлари чегарадош қишлоқларининг барча аҳолиси хавфсиз жойларга кетишга мажбур бўлган.

«Улар Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ҳокимлиги рухсати билан  Сўх анклавидаги йўлак орқали олиб чиқилди», – деб ёзмоқда «Спутник Қирғизистон» нашри.

Ижтимоий тармоқларда эса Сўх анклавида яшовчи ўзбекистонликларнинг қочиб ўтаётган қирғиз фуқароларига нон  тарқатаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида юз берган тўқнашувда 24 киши ҳалок бўлди, 103 нафари яраланди.

Тожикистон томони жабрланганлар ҳақида маълумот бермади.

Айни вақтда Қирғизистон ва Тожикистон МХДҚ раҳбарлари чегарадаги вазиятни тартибга солиш бўйича янги музокаралар олиб бораётгани хабар қилинган.

Учрашувнинг Исфара тумани, Қулканд маҳалласида бўлиб ўтаётганини хабар қилинди. Унда ҳар икки давлатнинг Миллий хавфсизлик қўмиталари раҳбарлари – Саймумин Ятимов ва Камчыбек Ташиевлар қатнашмоқда.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг