Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорабоғда озарбайжонлик аскарларнинг учта йирик қабри топилди (фото)

Қорабоғда озарбайжонлик аскарларнинг учта йирик қабри топилди (фото)

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Қорабоғдаги Хўжаванд туманининг Эдилли қишлоғида озарбайжон аскарлари қолдиқлари бўлган учта оммавий қабр топилди.

«Кўмилган жойдан қўл ва оёқлари сим ва арқонлар билан боғланган ҳолда кўмилган 12 кишининг жасади топилди. Кийимларига қараганда, бу шахслар ҳарбийлар бўлган ва бу озарбайжонлик ҳарбий асирларнинг қийноқлар ёрдамида ўлдирилгани ҳақидаги кўплаб гувоҳликларни тасдиқлайди», — дейилади хабарда.

Омбудсман идорасига кўра, топилган қолдиқлар биринчи Қорабоғ уруши пайтида (1990-йиллар бошида) бедарак йўқолган ва тақдири ҳозирча номаълум бўлган озарбайжонларга тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда.

Ҳисоботда таъкидланишича, Арманистон томони содир этган ҳарбий жиноятларини жаҳон ҳамжамиятидан яшириш мақсадида бу шахсларнинг тақдири, шунингдек, озарбайжонларнинг оммавий қабрлари ҳақида маълумот беришдан қочган.

Озарбайжон томонига кўра, топилган қабр Арманистон томонидан 1949 йилдаги Женева конвенциялари бузилганини яна бир бор тасдиқлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг