Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон жанубига чигиртка тўдалари ёпирилди

Қозоғистон жанубига чигиртка тўдалари ёпирилди

Қозоғистон жанубига чигиртка тўдалари ёпирилди. «Бунчалик катта сонни ҳеч қачон учратмагандик» дея изоҳ берган мамлакат Бош вазир ўринбосари.

8 июн куни чигирткалар тарқалишига қарши курашиш бўйича марказий тезкор штабнинг йиғилиши бўлиб ўтди, унда Бош вазир ўринбосари Серик Жумангарин сўзга чиқди.

Қозоғистон Республикаси ҳукумати сайтида маълум қилинишича, Туркистон вилоятида қайта ишланган 260 минг гектардан ташқари яна 50 минг гектардан ортиқроқ тарқалиш ҳудудлари аниқланган. Ақтўбе вилоятида вилоятнинг 12 туманида 281 минг гектар ерга ишлов берилган. Қўстанай вилоятида вилоятнинг беш туманида 29,4 минг гектар майдонда кимёвий тозалаш ишлари олиб борилди.

«Ҳозирги вақтда барча зарур техника сабзавот ва полиз экинлари атрофида жамланган», — дейилади Вазирлар Маҳкамаси хабарида.

«Биз ҳеч қачон бу йилгидек катта чигирткалар тарқалмаган ҳудудларга дуч келмаганмиз ва унинг тарқалишининг мумкин бўлган оқибатларини эътиборсиз қолдирдик. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Давлат назорат қўмитасига барча процессуал масалаларни зудлик билан якунлаб, барча зарур техникаларни зарур бўлган ҳудудларга жўнатишни топшираман. Тиғиз пайтларда ҳафтасига икки марта штаб йиғилишларига борамиз», — дея хулоса қилди Серик Жумангарин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг